15 Ноябр 2021 йил 537

Термиз туманида, мактаб ўқувчиларига йўл қоидалари ўргатилмоқда

Ўзбекистан Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишида белгилаб берилган вазифаларга мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларида таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принципларини тўлақонли бажарилишини таъминлаш, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари айниқса, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлигини янада кучайтириш мақсадида, Ички ишлар органлари бошлиқлари умумий ўрта таълим мактабларда профилактик тадбирларни ташкил этиш тартиблари белгиланган.
Айнан шу мақсадда, Термиз тумани “Орол” маҳалласида жойлашган Термиз тумани халқ таълими бўлимига қарашли 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби Термиз тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник М.Амантўраев ташаббуси билан мактабда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги” хонаси керакли ўқув анжомлари ҳамда жиҳозлар билан таъминланди.
Мазкур мактаб ўқувчиларига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходими катта сержант А.Тоғаев томонидан “Йўл қоидаси умр фойдаси” мавзусида очиқ даср ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech