11 Апрел 2022 йил 422

Термиз туманида кўкнор ўсимлигини парваришлаётган шахс аниқланди

Термиз туманида 2022 йил 26 март куни соат 13:30 ларда, туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи, Д.Давроннинг (исм шариф ўзгартирилган) яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, ҳовлисида 1 туп “кўкнор” ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган. 27 март куни Д.Давронга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech