Термиз туманида идоравий қоровуллик бўлинмалари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича семинар йиғилиш ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрь кунидаги 598-сонли “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат органлари ва ташкилотлари идоравий қоровуллик бўлинмалари фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрсидаги” Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида туманда мавжуд ташкилот ва корхона қоровулларига семинар йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Термиз тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари майор Ж.Хожақулов, туман МГ Қўриқлаш бўлими бошлиғи подполковник О.Бадриддинов ҳамда туман Адлия бўлими ходимлари иштирок этиб, туманда мавжуд ташкилот, корхона қоровулларига қарорда белгилаб қўйилган вазифа ва мажбуриятлар тадбир иштирокчилари томонидан атрофлича тушунтириб берилди.
Шунингдек, йиғилганларга туман ИИБ бошлиғи ўринбосари майор Ж.Хожақулов “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат органлари, ташкилот, идоравий қоровуллик бўлинмалари ўзаро ҳамкорликда ҳуқуқбузарликлар ва ҳодисалар юзасидан ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси МГ бўлинмаларини хабардор қилишнинг механизмларини ишлаш тартиби тушунтирилди.
Шундан сўнг, туман Адлия бўлими масъул ходими томонидан “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлашда сусткаштликка йўл қўйган ходимларга идоравий, қоровуллик бўлинмалари ходимларининг ҳуқуқбузарлик ва ходисалар юзасидан ички ишлар органларига ўз вақтида хабар қилмаганликлари юзасидан интизомий жазолар белгиланиши бўйича тўхталиб, йиғилиш иштирокчиларига хизмат олиб бориш вақтида идоравий қоровуллик бўлинмалари қоровулларига хизматга жалб қилинганда тўлиқ эпикировка билан хизматга чиқишлари ҳамда ҳудудда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олишда ҳушёрлик билан хизматни ташкил этиш бўйича йўриқнома берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати