25 Октябр 2025 йил 163

Термиз туманида ички ишлар органлари ходимлари шарафланди

Бугун, 25-октябр – Ички ишлар органлари ходимлари куни ҳамда мазкур тизим ташкил этилганининг 34 йиллиги муносабати билан Термиз туманида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари иштирок этдилар.

Туман раҳбари тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлаб келаётган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилаётган ички ишлар ходимларини касб байрамлари билан табриклаб, уларга масъулиятли ва шарафли хизматларида муваффақият тилади.

Шунингдек, самарали фаолияти, фидокорона хизмати ва намунавий интизоми билан алоҳида ажралиб турган бир гуруҳ ходимлар туман ҳокимлиги ва Ички ишлар бўлимининг фахрий ёрлиқлари, қимматбаҳо ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Байрам тадбири иштирокчилари Ватан тинчлиги ва халқ осойишталигини таъминлаш йўлида янада фидокорона хизмат қилишга сўз бердилар.

Text to speech