18 Январ 2023 йил 367

Термиз туманида хонадон ўғрилари қўлга олинди

Термиз туманида 2022 йил 1 декабр куни хисобга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари билан қўзғатилган, шу туманда яшовчи,  Р.Рушананинг (исм шарифлар ўзгартирилган) яшаш уйидан 3.200 (уч минг икки юз) АҚШ доллари ва 35 000 000 (ўттиз беш миллион) сўмлик 2 дона кумуш танга, 1 дона кумуш клон ва 1 жуфт сирғалари ўғирлик жиноят иши юзасидан ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни маҳалладошлари, Ю.Бахром, Д.Достон ва  К.Камоллар  содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далиллар олинган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech