4 Июл 2024 йил 339

Термиз туманида фуқаролар ўртасида Кибермаданиятни ошириш юзасидан тарғибот ўтказилди.

Сурхондарё вилояти Термиз туман ҳокимлиги биносида "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб брилди.

Ушбу тарғибот тадбирида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази, вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими масъуллари, тумандаги давлат ташкилоти ва идорлари, ҳуқуқтартибот органлари раҳбарлари ва ходимлари, “маҳалла еттилиги” фаоллари ҳамда фуқаролари иштирокида бўлиб ўтди.

Тадбир давомида, ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларимиз фирибгарлик, ўғрилик ва бошқа шу каби жиноятлар қурбонига айланиб қолаётганлиги ҳақида сўз юритилиб, ушбу жиноят қурбонига айланмаслик учун амал қилиши ва ҳар хил алдовларга ишонмасликлари тушунтирилди.

Тарғибот тадбири якунида, тарғибот иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

Text to speech