28 Май 2022 йил 377

Термиз туманида “Ёш ҳуқуқшунос” республика кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

Бугунги кунда Мамлакатимизда баркамол авлодни ёшларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, ёшлар эришаётган натижаларни тарғиб қилиш ва қўллаб қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январь кунидаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сон Қарорига мувофиқ, Сурхондарё вилояти ИИБ ва Сурхондарё вилояти Ёшлар ишлари агентлигининг қўшма Қарорига асосан, жорий йилнинг 27 май куни Термиз тумани Ички ишлар бўлими биносида “Ёш ҳуқуқшунос” республика кўрик танловининг Термиз туман босқичи ўтказилди.
“Ёш ҳуқуқшунос” республика кўрик танловининг низомига кўра ҳар бир иштирокчига 20 та она тили ва адабиёт, 20 та Ўзбекистон тарихи ҳамда 60 та ҳуқуқ фанидан тест саволлари берилди. Ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақада энг билимлилари аниқлаб олинди.
Унга кўра, “Ёш ҳуқуқшунос” республика кўрик танловининг туман босқичида фахрли ўринларни олган ёшлар вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Мусобақа якунида, ғолибликни қўлга киритган ёшларга Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Термиз туман бўлими ҳамда туман Ички ишлар бўлимининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Text to speech