26 Ноябр 2021 йил 700

Термиз туманида эр-хотин ўғирлик қилганлиги маълум бўлди

Термиз туманида 2021 йил 1 ноябрь куни, туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи, Р.Зилола (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 17 октябрь куни, уйидан 3.000.000 (уч миллион) сўмлик 1 дона “Royson” русумли музлатгичини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини, Термиз туманида истиқомат қилувчи Ж.Шавкат ва турмуш ўртоғи, В.Санобарлар содир этишганликлари аниқланиб, ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 5 ноябрь куни Ж.Шавкат ва В.Санобарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech