26 Феврал 2024 йил 580

Термиз туманида ёшларнинг бўш вақти мазмунли ташкил этилмоқда

Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида, таълим муассасаларида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда кўплаб тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугун Термиз туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ўктам Мустафоқулов ташаббуси билан 3-сектор ҳудудидаги 2-сонли умумтаълим мактабида вояга етмаганлар томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этмаслик ва уларни олдини олиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Шундан сўнг, ўқувчи-ёшлар ўзларининг ҳарбий маҳоратларини синовдан ўтказишиб, “Отчопар” мажмуасидаги “Қорабайир” отлари маҳорат мактаби фаолияти билан яқиндан танишишди.

Text to speech