Термиз туманида ҳайдовчи талончилик жиноятини содир қилди
Термиз туманида 2023 йил 1 май куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, Жарқўрғон тумани “Ҳайитобод” маҳалласида яшовчи, Д.Эъзозани (исм шарифлар ўзгартирилган) 27 апрель куни 18-30 ларда, Жарқўрғон тумани “Қорабура” маҳалласида яшовчи, Э.Умар бошқарувидаги “Спарк” русумли, автоуловида Жарқўрғон туманига қайтишаётганида Термиз туманининг “Сабзипоя” маҳалласи ҳудудида йўл четида тўхтаб, Э.Умар ўзаро тортишиб қолиб уни автоуловдан тушириб, Д.Эъзозанинг бўйнидаги тилла занжири ва қўл телефонини олиб қўйиб, йўлда қолдириб, автоуловида қочиб кетганлигини билдирган. 1 май куни Э.Умарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати