14 Ноябр 2020 йил 716

Термиз туманида 3-сектор раҳбарининг сайёр учрашуви ташкил этилди

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи А.Исмоиловнинг навбатдаги сайёр учрашуви Термиз тумани “Янгиобод” маҳалласида бўлиб ўтди.

Дастлаб, сайёр учрашувда ёшлар ва хотин-қизларга тадбиркорликнинг турли йўналишлари бўйича тушунча берилди.

Шундан сўнг, аҳолининг мурожаатлари тингланди. Хусусан, Термиз тумани “Янгиобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Норматова Гулнора аёлларга маиший хизмат кўрсатиш ҳамда гўзаллик салони очиш учун кредит олиш истаги борлигини ва ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлашини билдирди. Бундан ташқари, шу маҳаллада яшовчи Норқобилова Манзура тикувчилик цехи ташкил этиб, уни ривожлантириш учун тижорат банкидан имтиёзли кредит олиш учун ёрдам сўради. Сайёр қабулда шу каби 84 та мурожаат назорат остига олиниб, уларнинг ижобий ҳал этилишига киришилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech