Термиз тумани ҳудудидаги “Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг мевали дарахтлар боғи”да ободонлаштириштириш ишлари давом этмоқда.
Сурхондарё
вилояти 3-сектор ҳудудига қарашли Термиз туманининг “Айритом” маҳалласи
ҳудудидаги “Сурхондарё
вилояти Ички ишлар бошқармасининг мевали дарахтлар боғи”да
вилоят ИИБ соҳавий хизмат ходимлари томонидан ободонлаштириш ва
кўкаламзорлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида, Сурхондарё вилояти
Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов ташриф буюриб, боғдаги мавжуд мевали
ва манзарали кўчатларни илмий асосларга кўра парваришлаш мақсадида
бириктирилган боғбон ва вилоят ИИБ масъуллари билан суҳбат қурди.
Суҳбат
асносида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг сифати, ернинг унумдорлиги,
кўчатлар ораларига ҳосилдорлиги юқори ҳамда сифатли бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
экиш ва парваришлашда олиб борилаётган ишлар хусусида сўз борди.
“Яшил макон” умуммиллий
лойиҳаси доирасида юртимиз бўйилаб амалга оширилаётган ҳашар тадбирлари воҳамизнинг
барча ҳудудий ички ишлар бўлинмалари ходимлари томонидан давом эттирилмоқда.