Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг мевали дарахтлар боғи”да ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.
Бугунги кунда дунё аҳлини ташвишга солаётган глобаль муаммолардан бири
экологиянинг бузилишидир. Шу боисдан Ўзбекистон Республикасида ҳам
экологик вазиятни яхшилаш, бу орқали ифлос газ ва ҳаволарни тозалаш, аҳолининг
саломатлигини яхшилаш мақсадига қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси
доирасида мамлакатимиз бўйлаб қатор, чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳалар доирасида, Сурхондарё вилоятида ҳам манзарали, мевали
дарахт ва бута ниҳолларини экиш орқали иқлим шароитларини яхшилаш борасида
самарали ишлар йўлга қўйилган.
Сурхондарё вилояти 3-сектор ҳудудига қарашли Термиз туманининг
“Айритом” маҳалласи ҳудудида ёввойи ўт-ўланлар босиб чангалзорга айланган
қаровсиз бўлган қарийб 6 гектар ер майдони вилоят ички ишлар бошқармасининг
соҳавий хизмат ходимларига тақсимланиб берилишиши натижасида, ушбу ташландиқ ер
тез фурсатларда ёввойи ўт-ўланлардан тозаланиб, оғир ва қишлоқ хўжалиги техникалари
ёрдамида керакли ишловлар берилиши натижасида, “Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг
мевали дарахтлар боғи” барпо этилган эди.
Ушбу боғда 5 турдаги мевали дарахт ниҳоллари боғдорчиликка илмий
ёндошилган ҳолда 1000 туп олма, 500 туп олхўри, 500 туп шафтоли, маҳаллий
ёнғоқ-400 туп, 620 туп ўрик ниҳоллари ҳамда 1000 тупдан ортиқ манзарали арча
кўчатлар экилган.
Мазкур
барпо этилган боғда бугун ички ишлар органлари ходимларининг жонкуярлиги ва
ҳамжиҳатлиги боис боғ атрофи турли чиқиндилардан тозаланиб, дарахт кўчатлари ва
ораларига қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда ходимларнинг қўл кучи ёрдамида ишлов
берилмоқда.
Экилган
кўчатлар ораларига турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, сабзавот ва кўкатлар
экиш режалаштирилди.
Юртимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эзгу
қадриятларимиз давомийлигини таъминлаш ва барқарор ривожланишга эришишда муҳим
омил бўлмоқда.
Ушбу дастур доирасида ҳашар
тадбирлари воҳамизнинг барча ҳудудий ички ишлар бўлинмалари ходимлари томонидан
1 декабрга қадар амалга оширилади.