29 Июл 2024 йил 277

Термиз тумани ҳудудида “Пробация олиги” доирасида профилактик тадбирлар ўтказилиши давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Б.Абдуллаевнинг тегишли фармойишига асосан жорий йил 23-июлдан 23-августгача Республикамиз ҳудудида кенг қамровли “Пробация ойлиги” тадбирлари ўтказилмоқда.

Ойлик доирасида Термиз тумани Ички ишлар бўлими томонидан “Ҳамкор” махсус профилактик тадбирлари ўтказилиб, ташкилот, идора ва корхоналар ходимлари ҳамда жамоат жойларида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, пробация ҳисобида турган шахсларнинг яшаш хонадонлари ҳамда иш жойлари ўрганилиб, қайта жиноят содир этмаслиги тўғрисида профилактик суҳбатлар ўтказилди ва келгусида уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлганларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.

Text to speech