12 Июн 2024 йил 422

Термиз тумани Намуна маҳалласи “Ёшлар жинояти ва ҳуқуқбузарлигидан ҳоли маҳалла” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Президентимизнинг тегишли Фармон ва қарорлари билан ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳаётда ўз йўлларини топишда кўмаклашиш учун вазирлик, идора ҳамда маҳаллий давлат бошқаруви органлари томонидан ёшларни оталиққа олиш тизими йўлга қўйилган. Хусусан, Ички ишлар вазирлиги томонидан бир миллион нафар ёшлар оталиққа олинган.

Шунга асосан вазирлик томонидан ёшлар ўртасида “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остида кенг қамровли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Ушбу тадбирлар доирасида вилоят миқёсида Термиз тумани Намуна маҳалласи “Ёшлар жинояти ва ҳуқуқбузарлигидан ҳоли маҳалла” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Куни-кеча туман Ички ишлар бўлимида номинация ғолиби бўлган маҳалла “еттилиги”ни тақдирлаш тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ва туман ИИБ мутасаддилари, “еттилик”нинг туман бўлими бошлиқлари ҳамда маҳаллалар вакиллари иштирок этишди.

Ғолибларга Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хафвсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиқлари тантанали топширилди.

Text to speech