Термиз тумани ИИБда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Куни кеча Термиз тумани Ички ишлар бўлимининг мажлислар залида 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Ушбу байрам тадбирида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник И.Турсунов, туман ИИБ бошлиғи подполковник Ў.Мустафоқулов ҳамда туман ИИБнинг барча шахсий таркиби иштирок этишди.
Ташкил этилган байрам тадбири давомида, туман ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳамда фуқаролар хафсизлигини таминлаш борасида юқори натижаларга эришиб, касбдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан таъсис этилган «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ, махсус унвон ва пул мукофотлари билан тақдирланишди.