24 Май 2023 йил 170

Термиз тумани ИИБда “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 11 апрель кунидаги фармойишига асосан Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз” шиори остида 2023 йил 1 майдан 31 майга қадар “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш белгиланган бўлиб, ушбу ойлик доирасида “Китобхонлик”, “Театр, музей ва кино”, “Маданий ва маърифий”, “Интеллектуаль” ҳамда “Спорт” тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Худди шундай тадбирлардан бири Термиз тумани ИИБда ҳам ташкил этилиб, унда шахсий таркиб билан фахрий ходимлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” ўтказлди. Учрашувда фахрийлар томонидан ходимларга Термиз тумани ички ишлар бўлими тарихи ҳақида тегишли маълумотлар берилиб, ўтмиш билан ҳозирги кундаги фаолият ҳақида фикр мулоҳазалар қилинди.

Text to speech