30 Апрел 2022 йил
389
Термиз тумани ИИБда «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди
Туман Ички ишлар бўлими ходимлари ҳам ўзлари фаолият юритаётган бино атрофида жойлашган боғзорлар ва кўчалар бўйлаб ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишди.
Қарийб 1 гектарга яқин майдонда жойлашган ҳудудда бугун эрта тонгдан шахсий таркиб ва бошқа ходимлар томонидан ҳашар бошланиб, дарахтларни буташ, оқлаш, йўлакларни тозалаш, дарахт ораларига ишлов бериш, янгидан гул, бута ва дарахт кўчатларини ўтказиш ишлари олиб борилди.
Ҳар бир фуқаро ўзи яшаётган, меҳнат қилаётган ҳудуд ободлиги учун ўз ҳиссасини қўшса, юртимизнинг барча манзиллари ободликка юз тутади ва чин маънода яшил маконга айланади.