21 Август 2022 йил 350

Термиз тумани ИИБда "Гендер зўравонликка жавобан хизмат кўрсатишнинг стандарт операцион иш тартиблари" мавзусида ўқув семинари ташкил этилди

Маълумки, Жорий йилнинг 13-15 июл  кунлари  Ўзбекистон Республикаси Олий Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, БМТнинг Юнипфа ташкилоти билан ҳамкорлигида "Идоралараро стандарт операцион иш тартиблари" бўйича  семинар-тренинг бўлиб, унда соғлиқни сақлаш, ички ишлар, реабилитация ва ижтимоий хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича ходимлар ўқитилган эди.

Бугун  Термиз тумани ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспекторлари  иштирокида семинар тренинг ўтказилди.  Унда мутахассис-тренерлар М.Қурбонова ва М.Ҳайдалиевалар иштирок этиб "Гендер зўравонликка жавобан хизмат кўрсатишнинг стандарт операцион иш тартиблари" мавзусида сўз юритишди. Мавзу юзасидан иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан батафсил маълумотларга эга бўлишди.

Text to speech