4 Май 2023 йил
319
Термиз тумани ИИБда ҳам “Маънавият ойлиги” тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 11 апрель кунидаги Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги ҳамда вилоят ИИБнинг 2023 йил 29 апрель кунидаги тегишли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида, Сурходарё вилояти Термиз тумани Ички ишлар бўлими ходимлари Термиз туманида жойлашган ахборот ресурслар маркази (кутубхона) фаолияти билан танишиш асносида ушбу кунубхона тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлишди.
Бундан асосий кўзланган мақсад эса ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, уларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада оширишдан иборатдир.