Термиз тумани ички ишлар бўлимида йил сарҳисоби танқидий-таҳлил қилинди
Жорий йилнинг 25 январь куни Термиз тумани ички ишлар бўлими биносида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Икромжон Турсунов ҳузурида Термиз тумани Ички ишлар бўлими томонидан 2022 йилнинг 12 ойи давомида туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш, жамоат тартиби, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, йўл ҳаракати ҳамда ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган иш натижалари, йўл қўйилган хато камчиликлар ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан муҳокама қилинди.
Ўтказилган мазкур йиғилишда туман ИИБнинг барча шахсий таркиби иштирок этиб, ўтган 2022 йилнинг 12 ойи давомида туман ИИБ томонидан жиноятчиликни олдини олиш, содир этилганларини тез фурсатларда фош этиш юзасидан амалга оширилган ишлари, ходимлар томонидан ишга бўлган муносабат, хизмат интизоми, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларни ҳал этиш, эришилган ютуқлар, йўл қўйилган хато-камчиликлар ва бошқа бир қатор масалалар танқидий таҳлил асосида муҳокама этилди.
Йиғилиш давомида, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник И.Турсунов томонидан 2023 йилда жиноятчиликни жиловлаш ва содир этилганларини фош этиш, ҳар бир маҳалла ҳудудидаги кўчаларга, бино ва иншоотларига, савдо нуқталарига видео кузатув камераларни ўрнатишни тарғиб қилиш, ҳудудларни кўчама-кўча ўрганган ҳолда “маҳаллабай”, “фуқаробай” ишларни ташкил этиб, барча мавжуд имконият ва камчиликларни киритган ҳолда “йўл ҳарита” ишлаб чиқиш юзасидан топшириқлар берилди.
Шунингдек, йиғилишда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Икромжон Турсунов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023-йил 20-январь кунидаги 10-сонли қарори мазмун моҳияти тушунтирилиб, ушбу қарор асосида қабул қилинган Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси талабларига ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари амал қилиши, фуқаролар билан ишлашда ушбу кодекс қоидаларига сўзсиз амал қилиш лозимлиги бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати