3 Октябр 2024 йил
470
Термиз туман ҳокими пробация ҳисобидаги ёшлар билан учрашув ўтказди.
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан янгича тизимда ишлаш
юзасидан берган топшириқларига асосан ёшларнинг муаммоларини тинглаш, таклиф ва
ташаббусларини ўрганиш ҳамда уларга кўмак кўрсатиш, бандлигини таъминлаш бўйича
тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров туман Ички ишлар
бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи ёшлар билан учрашув
ўтказди.
Учрашувда бугунги кунда юртимизда ёшларга яратиб берилаётган
имконият ва имтиёзлар ҳақида тўхталган туман раҳбари, ҳар бир ёшнинг муаммоларини
ҳал этиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида зарур чоралар
кўрилишини таъкидлади.
Хусусан, бугунги учрашувда ҳам ёшларнинг мурожаатлари
тингланиб, уларнинг масалаларини ҳал этиш, ёшларни соғлом турмуш тарзига қайтариш,
ҳаётда ўз йўлларини топишларига кўмаклашиш борасида мутасаддиларга вазифалар белгилаб
берилди.
Туман
ҳокими учрашув якунида ёшлар билан доимий мулоқот қилишга ҳамда уларни ҳар томонлама
қўллаб-қувватлашга тайёрлигини қайд этди.