11 Август 2023 йил
1047
Термиз туман Ички ишлар бўлими томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди
Термиз туман Ички ишлар бўлими томонидан туман прокуратураси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари билан ҳамкорликда туман Пробация гуруҳи ҳисобида турган ишсиз фуқаролар учун “Ишга мархамат” бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада тумандаги корхона ва ташкилотлар томонидан таклиф қилинган бўш иш ўринларига 15 нафар пробация рўйхатидаги фуқаролар, жумладан ёшлар ишга жойлаштирилиб, уларга йўлланмалар берилди.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасида аҳоли бандлигини таъминлаш муҳим ўрин тутади. Шу сабабдан бу каби тадбирларнинг ўтказилиши, пробация рўйхатидаги фуқароларнинг бандлиги таъминланиши келгусида уларнинг жиноят кўчасига киришини олдини олади.