Термиз туман Ички ишлар бўлими ходимларига хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ходимлар томонидан коррупсия ва тамагирилик ҳолатларини олдини олиш юзасидан учрашув ташкил қилинди.
Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни
ташкил этиш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни
мустаҳкамлаш, келгусида ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган
қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, Термиз тумани Ички ишлар бўлими
биносида вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари подполковник У.М.Жўраев иштирокида
учрашув ташкил этилди.
Ички ишлар вазирлиги
томонидан 2024-йил 15-апрел куни тизимда
"Коррупсияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги" эълон қилинган бўлиб,
шу муносабат билан, Термиз туман Ички ишлар бўлими ходимларига хизмат интизоми
ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ходимлар томонидан коррупсия ва тамагирлик
ҳолатларини содир этилишини олдини олиш, хизмат интизомига қатъий амал қилиш,
қонун устуворлигини таъминлаш, коррупсия ва тамагирлик ҳолатларига йўл
қўймаслик, ички ишлар органи ходимига хос фазилатларни мустаҳкам сақлаш бўйича
кўрсатма ва аниқ тавсиялар берилди.