9 Июн 2022 йил 295

Термиз шаҳридаги жиноятчиликни олдини олиш ишлари давом этмоқда

2022 йилнинг 5 ойи якунига кўра Термиз шаҳар ҳудудида жиноятчилик сони афсуски, ошганини кўриш мумкин. Шу боис вилоят ИИБ масъуллари Термиз шаҳрида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш, маҳаллаларда виктимологик профилактикани амалга ошириш, махсус ҳисобдаги шахслар билан тезкор-профилактик ишларни олиб бориш ва йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида ишларни жадаллаштириш ҳамда Термиз шаҳридаги криминоген вазиятни яхшилаш борасида Термиз шаҳар ИИБ раҳбарияти томонидан етарли даражада ишлар ташкиллаштирилмаганлиги ва амалга оширилмаганлигини боис бир қатор манзилли йўналишларни белгилаб берди. Хусусан, вилоят ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари подполковник И.Турсунов бу жараёнга бош-қош бўлмқода.
Жараёнда Термиз шаҳри ҳудудида 2022 йил 07 июнь куни жиноятларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, шаҳар ҳудудида яшовчи 54 та боқувчисини йўқотган оила, 85 нафар ёлғиз она, 25 нафар ёлғиз кексалар, 97 та кам таъминланган оилалар, 141 та 2 ёшгача нафақа олувчи оилалар, 105 та 14 ёшгача нафақа олувчилар, 160 нафар моддий ёрдам олувчилар, 322 та кўп болали оилалар, 177 нафар ногиронлиги бор шахсларнинг яшаш хонадонларига борган ҳолда муаммолари ўрганилиб, жиноят содир этмасликлари ва ундан жабрланиб қолмасликлари юзасидан виктимологик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, нотурар объектларни ўрганиш мақсадида Давлат Солиқ инспекцияси ходимларини жалб қилган ҳолда 8 та ресторан, 14 та кафе, 1 та ногиронлар фаолияти билан боғлиқ МТТ, 6 та давлат муассасалари, 5 та АЁҚШ, 17 та спорт зал, 26 та корхона ва ташкилотлар, 29 та интернет клуб, 10 та мактаблар, 34 та дорихоналар, 23 та маишиий хизмат кўрсатиш муассасалари, 49 та хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар, 39 нафар якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар, 99 та савдо фаолияти билан шуғулланувчи дўконлар ўрганилиб, рухсатсиз спиртли ичимлик сотмаслик, жиноятларни олдини олиш, ҳудудни камералаштириш ва белгиланмаган вақтда фаолият кўрсатмаслик уқтирилди.
Қолаверса, Ички ишлар органлари рўйхатида турганлар ҳам назардан четда қолмади. Улардан 68 нафар муқаддам судланганлар, 53 нафар Пробация назоратидагилар, 37 нафар маъмурий назорат остидагилар, 18 та жанжалкаш оилалар, 203 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар, 2 нафар руҳий касаллар, 28 нафар хонадонларда ижрада яшовчи фуқаролар (асосан талабалар) ва жиноят содир этишга мойил бўлган 204 нафар фуқаролар билан профилактик суҳбат олиб борилди. 4 нафар ов қуролига эга бўлган шахсларнинг ов қуролларини сақлаш қоидалари бўйича текширилди.
Суд ҳукми бўйича ўтказилмаган 137 та муҳокамаларнинг 4 таси, июнь ойида содир этилган жиноятлардан 6 тасининг мухокамаси ўтказилди.

Термиз шаҳрида яшовчи фуқароларга ўғирлик, фирибгарлик ва пластик карта орқали содир этилаётган фирибгарлик жиноятларидан жабрланиб қолишларининг олдини олиш мақсадида “буклет”лар тайёрланиб, фуқароларга тарқатиб чиқилмоқда.
Бир йўла ҳудуд аҳолисининг мурожаатлари ҳам ўрганилмоқда. Мисол учун, “Гулистон” маҳалласида яшовчи Ш.Каримова Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан берилаётган арзон ун олувчилар рўйхатига киритилмаганлиги учун норози кайфиятда бўлиб, мурожаат қилди. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Каримова билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ун олувчилар рўйхатига киритилди.
Шунингдек, “Наврўз” маҳалласида яшовчи С.Хожамбердиева ўзига нотаниш бўлган шахс уни алдаб, пластик картасидаги 6.800.000 сўм миқдорида пулларини ечиб олганлигни маълум қилди. Ҳолат юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилиб, Марказий банк вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.
Шу куни А.Авлоний маҳалласидаги 2-сонли Мусиқа ва болалар мактаби биносида Термиз шаҳар 2-сектор раҳбари, вилоят ИИБдан масъул раҳбарлар ҳамда Термиз шаҳар ИИБ ходимлари, маҳалла фаоллари иштирокида шу маҳаллада жойлашган 37-А уйнинг йўлагида содир этилган ўғирлик жиноятини содир этилишига имкон берган сабаб ва шарт-шароитлар ўрганилиб, келгусида ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш муҳокамаси бўлиб ўтди.
Термиз шаҳар ҳудудида ЙТҲ билан боғлиқ жиноят содир этилиши мумкин 10 та чорраҳалар ажратиб олиниб, вилоят ИИБ ЙҲХБ дан 20 нафар, ЖҚБдан 10 нафар ва ТВБСОдан 20 нафар ходимлар жалб қилиниб, ЙПХ постлари ташкил қилинди ва фаолияти йўлга қўйилди.
Ўтказилган махсус тадбирлар давомида жами 106 та маъмурий қоидабузарлик аниқланди.
Айни пайтда Термиз шаҳрида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва унга қарши курашиш йўналишида вилоят ИИБ ва Термиз шаҳар ИИБдан иборат Ишчи гуруҳнинг тезкор-профилактик чора-тадбирлари давом эттирилмоқда.


Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech