28 Апрел 2022 йил 494

Термиз шаҳридаги “Санъат саройи”да ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди

Жорий йилнинг 28 апрель куни Термиз шаҳридаги “Санъат саройида” Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қулувчи органлар ва бошқа ташкилотлар иштирокида “Адлия сайиллари” шиори остида аҳолининг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғибот ва маърифат тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.
Мазкур кўргазмали ҳуқуқий тағибот тадбирида Сурхондарё вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғининг Юридик масалалари бўйича ўринбосари подполковник Ш.Джалилов томонидан вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ҳамда юридик хизмат фаолияти билан боғлик кўргазмалари ёрдамида тадбир иштирокчиларига ҳуқуқий тушунчалари билан ўртоқлашди.
Жумладан, ҳуқуқий адабиётлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ “Ички ишлар идоралари ва инсон ҳуқуқлари” китоби, инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларатцияси, аёллар, болалар ҳуқуқлари кафолатлари, Юридик энцеклопедия, юридик атамалар луғатлари ва бошқа ҳар-хил турдаги ҳуқуқий китобларининг мазмун моҳияти, мақсад ва вазифалари ҳақида тушунчалар берилди.
Айниқса, бугунги кунда аҳоли ўртасида “ўғирлик” “фирибгарлик”, “йўл транспорт ҳодсалари”, “одам савдоси”, “товламачилик”, “безорилик” ва бошқа турдаги жиноятларни олдини олиш мақсадида, тайёрланган буклет ҳамда флайерларни тақдим қилиб, тадбир иштирокчиларини Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда жиноятчиликка қарши курашишда фаолликка чақирди.
Шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада оширишга қаратилган тарғибот тадбирида, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизилиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, ахборот гуруҳи катта мутахассиси лейтенант Э.Абраев томонидан, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ томонидан ташкил этилган тарғибот бурчагида ЙПХ инспекторларининг хизматда фойдаланиш учун “ Алкотестер”, “Тауметр” (ёруғлик ўтказиш миқдорини аниқловчи), “ электрон планшет” ҳамда махсус техник воситалар билан жиҳозланган автомашинаси намойиш этилиб, бунда ушбу қурилмалардан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари, қурилмаларнинг вазифалари кўрсатиб ўтилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарори мазмун моҳияти, Вазирлар маҳкамасининг 12.04.2022 йилдаги 172-173-178- сон қарорлари билан белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига оид ўзгартириш ва қўшимчалар акс этдан тарғибот буклети, флаер ва банерлари йиғилганлар эътиборига намойиш қилинди. Кўргазмали материаллар билан бир қаторда соҳа мутахассислари томонидан тайёрланган видеолавҳа тақдим этиб, қарорлар мазмунига қисқача шарҳ берилиб қонунчиликдаги ўзгаришлар, янги тартиб қоидалар киритилаётган ўзгартиришлар ҳақидаги тарғибот ишлари ҳам олиб борилди.
“Адлия сайиллари” шиори остида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошқармасининг фаол иштироки учун подполковник Ш.Джалилов Адлия бошқармасининг “Ташакурнома”си билан тақдирланди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech