9 Май 2022 йил 387

Термиз шаҳридаги Хотира майдонида аждодларимиз ёдга олинди.

Инсон учун тинчлик бебаҳо неъматдир. Осойишталигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Шунданми ўзбек халқи азал-азалдан тинчликсеварлик тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросга эга. 9 май санасини Хотира ва Қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди. Термиз шаҳридаги Хотира майдонида ҳам бугунги нурафшон хотиржамликни бизга бахшида этган аждодларимиз ёдга олинди.
Вилоят хокимлиги ва ҳуқуқтартибот органлари, ватан ҳимоячилари жам бўлган майдон узра ҳарбий оркестр томонидан ғалаба ва хотира куйлари садоси остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Гарчи қадди букилган бўлсада, бугунги ёруғ кунлардан, тинчлик ва осойишталикдан, атрофи гулчамбарларга тўлиб, гўёки паришон онанинг ҳузури байрамона кўриниш олди.
Тадбирда Ватан ҳимоячилари хотирланиб, орамиздаги фидойи инсонларнинг, тинчликнинг қадрига етиш, урушни қоралаш, тинч-осойишта яшаётганимиз, турмуш фаровонлигини таъминлаш учун тер тўкиб, унумли меҳнат қилаётганимизнинг шукронаси келтирилди.
Она Ватан олдида аждодлар хизмати эътироф этилиб, уларнинг руҳи ёдга олинди. Зеро хотира ҳамиша муқаддас, қадр азиздир.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech