23 Декабр 2022 йил 347

Термиз шаҳридаги дўкондан ўғирланган телефон ашёвий далил сифатида олинди

Термиз шаҳрида 2022 йил 3 декабрь куни, шаҳарнинг “Алпомиш” маҳалласида яшовчи, Т.Омонгул (исм шарифлар ўзгартирилган) шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 30 ноябрь куни, шаҳар ҳудудида жойлашган дўконидан 2.000.000 (икки миллион) сўмлик “Redmi-9 А” русумли қўл телефон аппаратини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни Термиз шаҳрида яшовчи, судланмаган, Б.Қобил содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 11 декабр куни Б.Қобилга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech