5 Сентябр 2022 йил 619

Термиз шаҳридаги 13-сонли умумтаълим мактабида ҳам мустақиллик дарслари ўтилди

Термиз шаҳридаги 13-сонли умумтаълим мактабида ҳам янги ўқув йили кўтаринки кайфиятда бошланди. Ушбу муносабат билан ташкил этилган тадбир “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ўтказилди. Унда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник И.Турсунов иштирок этди.

Иштирокчилар сўзга чиқиб, сўнги йилларда айнан таълим соҳасида амалга оширилган ўзгаришлар, янгиликлар, бунёдкорлик ишлари хусусида тўхталиб ўтишди. Сўнгра, бу имкониятларга муносиб равишда ўқувчилар аъло баҳоларга ўқиб, билим олиб, юқори кўрсаткичларга эришишлари лозимлиги таъкидланди.

Тадбирда ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари йиғилганларга хушкайфият улашди. Биринчи қўнғироқдан сўнг мустақиллик дарсларига старт берилди. Айниқса мактабга илк қадам қўйган 1-синф ўқувчилари ўқув қуроллари билан тўлдирилган совғалардан қувонишди.

Text to speech