Термиз шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда “Расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш-жиноят демакдир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Жорий йилнинг 16-февраль куни Термиз шаҳрида жойлашган 11506-сонли ҳарбий қисмда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси капитан Ш.Раҳимов, Термиз ҳарбий прокурори ёрдамчиси адлия лейтенанти Д.Рахматуллаев ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирокида "Расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш-жиноят демакдир" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир давомида кўрсатилган мавзу юзасидан тегишли тушунчалар берилди.
Шу билан бирга тадбир иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023 йил 20-январь кунидаги 10-сонли қарори мазмун моҳияти тушунтирилди.
Сурхондарё вилояти Ахборот хизмати