13 Январ 2023 йил 379

Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, гиёҳванд моддаси савдосининг олди олинди

Сурхондарё вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ва Термиз шаҳар ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳар “Саховат” маҳалласи ҳудудида 2023 йил 9 январь куни соат 15:30 ларда тезкор тадбир ўтказилади. Тезкор тадбир давомида, Термиз шаҳар “Турон” маҳалласида яшовчи Р.Рашид (исм шарифлар ўзгартирилган) тадбирга мижоз сифатида жалб этилган “Нодир” исмли шахсга соф вазни 1,07 грамм гашиш гиёҳванд моддасини 400 000 (тўрт юз минг) сўм эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далил билан қўлга олинган.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЭКМнинг 2023 йил 9 январь кунидаги судга оид кимёвий экспертизаси хулосасига кўра фуқаро Р.Рашид “Нодир” исмли шахсга сотган тўқ малла рангли, ўзига хос ҳидли, қўл билан ушлаб кўрилганда ёпишқоқ пластлинсимон моддалар таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, гиёҳванд воситалар турига кириши, умумий соф оғирлиги 1,07 грамм эканлиги ва “гашиш” гиёҳвандлик моддаси деб номланиши аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 10 январь кунида Р.Рашидга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси капитан Б.Сидиқов

Text to speech