16 Август 2022 йил 376

Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳфуруш қўлга олинди

Термиз шаҳрида 2022 йилнинг 8 август куни шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, шу куни соат 11:30 ларда, шаҳарнинг “Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудида жойлашган “РШТТЁБ Термиз филиали” биносида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2022” кенг қамровли профилактик тадбири давомида, шаҳарнинг “Саҳоват” маҳалласида яшовчи, Х.Лочин (исм шарифлар ўзгартирилган) тадбирга жалб қилинган “Ш” исмли шахсга 1.800.000 (бир миллион саккиз юз минг) сўм эвазига, соф вазни 7.51 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотиб ўтказаётганида ушланган ва процессуаль тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 8 август куни Х.Лочинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech