1 Апрел 2023 йил 242

Термиз шаҳрида уйга келган меҳмон ўғриликка қўл урди

Термиз шаҳрида 2023 йил 24 март куни шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, Бойсун туманида яшовчи, Л.Ботир (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБ “102” хизматига мурожаат қилиб, унда 08 март куни Термиз шаҳридаги яшаш уйига таниши, Термиз туманида яшовчи, Р.Сарвигул билан биргаликда келиб, ўзи ювинишга кириб чиққанида, хонадаги шкаф ичида бўлган жами 3.850.000 (уч миллион саккиз юз эллик минг) сўм пули йўқолганлигини маълум қилган. Суриштирув ишлари давомида, ушбу пулларни Р.Сарвигул содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 24 март куни Р.Сарвигулга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech