30 Декабр 2022 йил
329
Термиз шаҳрида ўғирланган темир қувурлар эгасига қайтарилди
Термиз шаҳрида 2022 йил 3 декабрm куни, шаҳарнинг “Саҳоват” маҳалласида яшовчи, Д.Алишер (исм шарифлар ўзгартирилган) Термиз шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 26 ноябрь куни яшаш уйининг ёнида турган 26.000.000 (йигирма олти миллион) сўмлик 2 дона темир қувурларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни Термиз туманида яшовчи, Э.Эргаш содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 17 декабрь куни Э.Эргашга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати