Термиз шаҳрида транспорт воситасини олиб қочган шахс қўлга олинди
Термиз шаҳрида 2023 йил 1 январь куни, Термиз туманида яшовчи, Д.Юнус (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБнинг “102” қисқа рақамига қилган мурожаатида, шу куни соат 07.30 ларда, шаҳарнинг “Шифокор” маҳалласи ҳудудида, Спарк русумли, автоуловини йўл четига тўхтатиб, дўкон ичига озиқ-овқат маҳсулотларни олиш мақсадида кирган вақтида автоуловини номаълум шахс бошқариб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, ушбу автоуловни Термиз шаҳрида яшовчи, Ч.Асрор маст ҳолда автоуловни бошқариб кетиб, шаҳарнинг “Темир йўлчи” маҳалласи ҳудудига техник соз ҳолда ташлаб кетганлиги аниқланган. 1 январь куни Ч.Асрорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати