17 Январ 2023 йил 372

Термиз шаҳрида муқаддам судланган шахс ёнидан гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди

Термиз шаҳрида 2023 йил 11 январь куни шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, 8 январь куни “Даврон” исмли шахснинг аризаси юзасидан, шаҳар ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан шаҳарнинг “Темир йўли” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Термиз шаҳрида яшовчи, муқаддам судланиб, ҳозирда Пробация ҳисобида туувчи Т.Тоҳир (исм шарифлар ўзгартирилган) тўхтатилиб, текшириб кўрилганида унинг ёнидан соф вазни 1.34 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган. 11 январь куни Т.Тоҳирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech