1 Сентябр 2022 йил 330

Термиз шаҳрида меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди

Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник М.Бозоров ва масъул ходимлар Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олишди.

Хусусан, Термиз шаҳри "Тинчлик" маҳалласида яшовчи Р.Бозорбоев, "Алпомиш" маҳалласида яшовчи Т.Давлатов ҳамда "Маърифат" маҳалласида яшовчи А.Хўжамқуловларнинг хонадонларида бўлишиб, уларни байрам билан табриклашди. Ташриф баҳонасида дилдан суҳбат қилинди, шу билан бирга, хонадон соҳибларининг муаммо ва таклифлари ҳам ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech