18 Август 2022 йил
439
Термиз шаҳрида Масжид ҳовлисидан телефон ўғирланди
Термиз шаҳрида 2022 йил 26 июль куни Шўрчи туманида яшовчи, И.Панжи (исм шарифлар ўзгартирилган) ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 23 июль кунидан 24 июль кунига ўтар кечаси соат 01:00 ларда, шаҳардаги масжид ҳовлисида қаровсиз қолдирган нархи 1.000.000 (бир миллион) сўмлик “Самсунг А-5” русумли қўл телефонини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Денов туманида яшовчи, Ч.Мақсуд содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 5 август куни Ч.Мақсудга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати