15 Сентябр 2022 йил 362

Термиз шаҳрида “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида ситуацион ўқув машғулоти ўтказилди

Мамлакатимиз бўйлаб 2022 йил 10 сентябрь кунидан 10 октябрь кунига қадар ички ишлар органларида «Касбий тайёргарлик ойлиги» деб эълон қилинган.

Шу муносабат билан мазкур "Касбий тайёргарлик ойлиги" доирасида жорий йилнинг 15 сентябрь куни Термиз шаҳрида, Сурхондарё вилояти ИИБ касбий тайёргарлик бўлимининг масъул ходимлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини сақлашга жалб этилган куч ва воситаларнинг ҳуқуқбузарлар билан юзага келиши мумкин бўлган ностандарт вазиятларда тезкор қарор қабул қилиш, жисмоний куч ишлатиш ҳамда жанговар шайлигига доир кўникмаларини янада ошириш мақсадида, ситуацион ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Мазкур машғулотлар Сурхондарё вилоятининг  Қизириқ, Бандихон туманлари ички ишлар бўлимлари ҳамда Денов тумани ички ишлар бошқармасида ҳам ўтказилди.

Text to speech