9 Декабр 2022 йил 345

Термиз шаҳрида ЙПХ ходимлари томонидан қидирувдаги шахс қўлга олинди

Жарқўрғон туманида 2022 йилнинг сентябр ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми, 228-моддаси 1-қисми ва 184-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, туман прокуратураси томонидан қидирув эълон қилинган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Кунчиқиш” маҳалласида яшовчи, Ш.Шомил (исм шарифлар ўзгартирилган) 2 декабрь куни вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси холимлари томонидан Термиз шаҳар ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech