14 Апрел 2022 йил 571

Термиз шаҳрида, яна бир коррупцион жиноятга ҳамкорликда ўтказилган тадбирда чек қўйилди

Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳри ҳокимиятида ишловчи "Н.Содиқ" исмли шахс Субсидия уйларини пул эвазига фуқароларга ҳал қилиб бераётганлиги тўғрисида олинган тезкор маълумоти ҳамда Қумқўрғон туманида яшовчи фуқаро Л.Лочиннинг аризасига асосан, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Л.Лочин уй-жой олиш мақсадида, субсидия асосида ҳужжат топширганлигини, субсидия ажратилиши учун якуний хабарномани бериш учун Термиз шаҳар ҳокимияти ишчиси “Н.Содиқ” исмли шахс 3.000.000 (уч миллион) талаб қилиб, олдиндан 1.000.000 (бир миллион) сўм пулни олиб, қолган 2.000.000 (икки миллион) сўм миқдоридаги пулларни олгандан сўнг уй-жой олиш мақсадида, Субсидия ажратилиши учун якуний хабарномани беришини айтиб, қолган 2.000.000 (икки миллион) сўм миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилади.
Мазкур аризага асосан, 2022 йил 5 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидиув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, ариза муаллифи Л.Лочиндан сўралган пулларни Термиз шаҳар “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган Термиз шаҳар ҳокимлиги биноси олдида талаб қилинган 2.000.000 (икки миллион) сўм миқдоридаги кимёвий ишлов берилган пулларни санаб олаётган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олиниб, ҳолат процессуаль тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йилнинг 7 апрел куни Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан “Н.Содиқ”қа нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech