Термиз шаҳрида интернет дўкон орқали фирибгарлик жиноятини содир қилиб келган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Термиз шаҳрида 2023 йил 16 январь куни шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра Шўрчи туман “Кушон” маҳалласида яшовчи, Н.Усмон (исм шарифлар ўзгартирилган) Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза ёзиб унда, “OLX” интернет дўкони орқали, сотувга қўйган, “Samsung A-72” русумли телефон аппаратини Термиз шаҳрида яшовчи, (муқаддам фирибгарлик жиноятини содир қилиб, судланган) С.Нодир 2022 йилнинг 13 декабрь кунида 4.000.000 (тўрт миллион) сўмга ҳисоблаб олиб, ушбу телефон аппаратини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулини ўзлаштириб кетади. Бундан ташқари, С.Нодир, шаҳарнинг “Каттабоғ” маҳалласида яшовчи, Д.Достоннинг ишончига кириб “Iphone-13 PRO max” русумли телефон аппаратини 2022 йил 19 декабрь кунида 920 (тўққиз юз йигирма) АҚШ долларига ҳисоблаб олиб, телефон аппаратини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўзлаштириб кетганлиги аниқланган. 16 январь куни С.Нодирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати