5 Апрел 2022 йил
409
Термиз шаҳрида, хонадонга кириб, ўғирлик қилган шахс қўлга олинди
2022 йил 14 март куни, Термиз шаҳрида яшовчи, Ф.Саломат (исм шарифлар ўзгартирилган) “102”га қилган мурожаатида, шу куни яшаш уйидан 1 дона тилла зирагини ва 800.000 (сиккиз юз минг) сўмлик 1 дона “Novey” русумли, телефон аппаратини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғирликни, Термиз шаҳрида яшовчи, Э.Диёр ўғирлаб кетганлигини аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 25 март куни Э.Диёрга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати