Термиз шаҳрида хонадон ўғриси қўлга олинди
Термиз шаҳрида 2023 йил 21 январь куни, шаҳарнинг “Жўйжангал” маҳалласида яшовчи, С.Сарвиноз (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБнинг “102” қисқа рақамига қилган мурожаатида, 20 январь куни яшаш уйидан номаълум шахс нархи 1 000 000 (бир миллион) сўмлик 1 дона телевизор, нархи 500.000 (беш юз минг) сўмлик 1 дона подставка ва сотилиш нархи 250.000 (икки юз эллик минг) сўмлик 1 дона тюнер аппаратларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Термиз шаҳрида яшовчи 2019 йилда ўғирлик жиноятини содир этганлиги учун судланган К.Аббос содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 21 январь куни К.Аббосга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати