Термиз шаҳрида гиёҳфурушлик жиноятининг олди олинди
Термиз шаҳрида 2023 йил 30 март куни шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, Ангор тумани ИИБ Тезкор қидирув бўлими Жиноят қидирув бўлими ходимлари ҳамкорлигида 28 март куни шаҳарнинг “Гулистон” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, шу куни соат 00.30 ларда, шу маҳаллада яшовчи, С.Собир (исм шарифлар ўзгартирилган) мижозга соф вазни 0,9 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини 600.000 (олти юз минг) сўмга сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далил билан ушланган. Шундан сўнг, “Гулистон” маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир давом эттирилиб, шу куни соат 18.00 ларда, Термиз шаҳрида яшовчи Б.Ботир тадбирга мижоз сифатида жалб қилинган С.Собирга вазни 1,65 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини 550.000 (беш юз эллик минг) сўм эвазига сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далил билан қўлга олинган. 30 март куни С.Собир ҳамда Б.Ботирларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати