6 Декабр 2022 йил 319

Термиз шаҳрида гиёҳфуруш жиноят устида қўлга олинди

Термиз шаҳрида 2022 йил 19 ноябрь куни соат 17.10 ларда, Термиз шаҳар ИИБ Тезкор қидирув хизмати Терроризмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан шаҳарнинг “Жўйжангал” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи, Т.Камол (исм шарифлар ўзгартирилган) мижозга 250.000 (икки юз эллик минг) сўм пул эвазига 0,79 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтда ушланган. 20 ноябрь куни Т.Камолга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech