Термиз шаҳрида фирибгарлик жиноятини содир қилиб келаётган шахс тезкор тадбирда қўлга олинди
Термиз шаҳрида 2022 йил 3 октябрь куни, шаҳарнинг “Мажнунтол” маҳалласида яшовчи, М.Сухробнинг (исм шарифлар ўзгартирилган) аризасига асосан, шу куни шаҳарнинг “А.Авлоний” маҳалласи ҳудудида, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, шаҳарнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчи, С.Самандар унинг ишончига кириб, ўзини “ҳарбий қисимда ишлайман, сизни Миллий гвардияга ишга жойлаштириб қўяман!”- деб, 2500 (икки минг беш юз) АҚШ доллари талаб қилиб, ундан 5.500.000 (беш миллион беш юз минг) сўм пул олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бундан ташқари, С.Самандар шу йилнинг август ойида, Д.Далерни ишончига қириб, укаси, Д.Достонни “жазони ижро этиш колониясидан озод қиламан”-деб, 2.500.000 (икки миллион беш юз минг) сўм пулларни олганлиги, Ш.Саодатга “банкдан кредит чиқариб бераман!”-деб, 2.500.000 (икки миллион беш юз минг) сўмлик бир жуфт тилло зирагини олиб кетган. С.Самандар шу йилнинг май ойида, Т.Толибнинг ишончига кириб, бундан 10 йил муқаддам қарз бўлган М.Авазов ва Я.Авазовдан “25.000.000 (йигирма беш миллион) сўм пулларини олиб бераман!”-деб, 500 (беш юз) АҚШ доллари ва унинг шахсий ҳужжатларини олиб кетган. С.Самандар шу йилнинг 3 сентябрь куни Б.Барнонинг ишончига кириб, “1 дона тилло узук ва 1 жуфт тилло сирғаларни 10 сентябрь куни пулини берман!”-деб, олиб кетганлиги аниқланган. 3 октябрь куни С.Самандарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати