26 Май 2023 йил 384

Термиз шаҳрида фирибгар уй жой қуриб беришни ваъда қилиб, пулларни ўзлаштириб кетди

Термиз шаҳрида яшовчи, К.Фурқат (исм шарифлар ўзгартирилган) шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2022 йил июл ойида, Термиз шаҳрининг “Мажнунтол” маҳалласида яшовчи, Д.Хасан опаси, Ж.Орзигулнинг шаҳарнинг “Паттакесар” маҳалласидаги ер-жойига ўзи ва ишчилари билан бирга уй қуриб беришини ваъда бериб, 12 000 000 (ўн икки миллион)  сўм пулини олиб, ҳозирга қадар уй-жой қуриб бермасдан пулларни ўзлаштириб кетганлигини билдирган. 5 май куни Д.Хасанга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech