Термиз шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” 2023-йил 20-апрелдаги қарори ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21-апрелга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, 2023-йилнинг 21-апрел куни Термиз шаҳрида 3 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.
Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароитларни яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 21 апрель соат 04:00 дан 7:30 гача Термиз шаҳрида Ҳайит намози ўқиладиган масжидлар атрофидаги қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари қатнови вақтинча чекланади:
⛔️ “Ал Ҳаким Ат-Термизий” жомеъ масжиди атрофидаги туташ кўчаларда жумладан, “Ибн Сино”, “Чоршанби Соатов”, “Истиқлол” кўчаларида;
⛔️ “Мурч бобо” жомеъ масжиди йўналишидаги “Исо Термизий” кўчасида;
⛔️ “Мангузар” жомеъ масжиди атрофидаги “И.Каримов” кўчаси ва унга туташган ички йўлларда ҳам қатнов транспорт воситалари ва темир панжаралар ёрдамида вақтинча чекланади.
Ҳайит намози тугагандан сўнг, барча йўналишларда транспорт қатнови давом эттирилади.