Термиз шаҳридан субсидия асосида уй-жой олиб беришни ваъда қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Термиз шаҳрида 2022 йил 3 феврал куни шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, Қизириқ туманида яшовчи, С.Малоҳатнинг (исм шарифлар ўзгартирилган) аризасига асосан, 2022 йил 17 январь кунида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Термиз шаҳрида яшовчи К.Саломат С.Малоҳатга шаҳар ҳудудидан субсидия шаклида уй-жой олиб беришни ваъда қилиб, унинг номидан сохта иш ҳақини тайёрлаш билан боғлиқ ҳамда бошқа ҳаражатлар эвазига ундан жами 20.000.000 (йигирма миллион) сўм миқдорида пул маблағлари беришни талаб қилиб, ушбу пулларни жиноий шериги Термиз шаҳрида яшовчи, Б.Барно орқали шу куни соат 18:00 ларда 14.500.000 (ўн тўрт миллион беш юз минг) сўмини олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган. 3 феврал куни К.Саломатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 211-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати